Ўзбекистон ва Хитой яшил энергия соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой яшил энергия соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой яшил энергия соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21-22 май кунлари Хитой Халқ Республикасининг Циан шаҳрида бўлиб ўтган “3-Хитой–Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик форуми”да Энергетика вазирлиги делегацияси фаол иштирок этди.

Форум доирасида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ҳамда Хитойнинг “Иннер Монголиа Течнологй Университй” ва “Чина Датанг Сорпоратион” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Форум давомида томонлар қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларни кенгайтириш ва халқаро тажриба алмашиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Ушбу форум ва унинг доирасида эришилган келишувлар энергетика соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий этиш ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг