Самарқанд ва Нью-Йорк туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Самарқанд ва Нью-Йорк туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Самарқанд ва Нью-Йорк туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШнинг Ню Ёрк штатида “Самарқанд ва Ню Ёрк бизнес-туризм форуми” ташкил этилди. Мазкур форум икки ҳудуд ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган муҳим майдонга айланди.

Тадбир доирасида Самарқанд вилоятининг тадбиркорлик муҳити, туризм салоҳияти ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги имкониятлари тақдимот орқали намойиш этилди.

Форумнинг очилишида Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев сўзга чиқиб, ҳудудда бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар, инвестисияларни жалб этиш борасидаги ислоҳотлар ҳамда вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Самарқанднинг нафақат тарихий-маданий марказ, балки замонавий бизнес ва туризм инфратузилмаси ривожланиб бораётган ҳудуд сифатида ҳам инвесторлар учун жозибадор масканга айланаётгани таъкидланди.

Форум давомида иштирокчилар ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суриб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Тадбирда келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туризмни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур форум икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги инвестицион лойиҳалар учун замин яратиш ва ҳозирги кунда АҚШда фаолият олиб бораётган ватандошлар билан бизнес алоқаларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг