Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақти эълон қилинди
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақти эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда 27 май куни нишонланадиган Қурбон ҳайити муносабати билан байрам намози вақтларини эълон қилди.
Байрам намози республикадаги барча масжидларда ўқилади. Ҳудудларда намоз бошланиш вақти 05:05 дан 05:55 гача этиб белгиланган.
Эълон қилинган жадвалга кўра, ҳайит намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
Андижон вилояти — 05:05;
Наманган вилояти — 05:05;
Фарғона вилояти — 05:05;
Тошкент шаҳри — 05:10;
Тошкент вилояти — 05:10;
Сирдарё вилояти — 05:20;
Жиззах вилояти — 05:20;
Самарқанд вилояти — 05:30;
Сурхондарё вилояти — 05:30;
Қашқадарё вилояти — 05:35;
Навоий вилояти — 05:35;
Бухоро вилояти — 05:35;
Хоразм вилояти — 05:50;
Қорақалпоғистон — 05:55.